Главная \ Новости \ ЎЗБЕКИСТОН ГАНДБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ГАНДБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

← Предыдущая Следующая →
0
16
ЎЗБЕКИСТОН ГАНДБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ  НАВБАТДАН ТАШҚАРИ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ГАНДБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ  КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

       Мамлакатимизда спортни янада ривожлантириш устувор вазифалардан бирига айланган. Кейинги йилларда жойларда спорт турларига ихтисослаштирилган янги-янги саройлар қад ростлади ва барпо этилмоқда. Барчаси замонавий жиҳозлари билан жиҳозланмоқда, тегишли анжомлар билан таъминланмоқда. Спортчиларнинг шуғулланишлари учун ҳам етарли шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бунинг самараси, спортчиларимиз Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида, нуфузли халқаро мусобақаларда мисли кўрилмаган натижаларга эришмоқдалар. Албатта, бундан фахрлансак арзийди.
       Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида  “Олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилиш чоғида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, спорт соҳаси вакилларининг таклифлари тингланиб, тегишли топшириқлар берилди. Зеро, Юртбошимизнинг таъбири билан айтганда “Спорт-соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устунидир”.
       Айни дамда, жойларда видеоселектор йиғилишида қайд этилган топшириқларни бажариш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов,  Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси, Ўзбекистон қаҳрамони Қувондиқ Санақулов ва бошқа мутассаддилар иштирок этган Ўзбекистон гандбол федерациясининг конференциясида ҳам қайд этилди.
       Конференция кун тартибига кўра, Ўзбекистон гандбол федерациясининг янги таҳрирдаги устави, федерация раёсати ва ижроия қўмитаси ҳамда назорат-тафтиш комиссияси раиси, раис ўринбосари ва аъзолари сайланди ҳамда ҳудудий вакиллари таркиби тасдиқланди.  Бинобарин, “Навоий кон-металлургия комбинати” (НКМК) акциядорлик жамияти Касаба уюшмаси раиси Исроил Раҳматов, НКМКнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Шуҳрат Сатторов ва Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов федерация раиси ўринбосари лавозимига сайланди.
       Шунингдек, конференция давомида федерациянинг истиқболдаги режалари ҳам муҳокама қилинди. Чунончи, мамлакатимизнинг эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг 2026 йили Япония давлатининг Айти-Нагоя шаҳрида ўтказиладиган ХХ-ёзги Осиё ўйинлари ва 2028 йили АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида уюштириладиган XXXIV-ёзги олимпиада ўйинларига тайёргарлик дастури ўрганилди.
      Бунинг баробарида, спортнинг гандбол турини оммавийлигини янада ошириш, бу борада селекция тизимини такомиллаштириш  сингари кўплаб масалалар юзасидан мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, шулар бўйича чора-тадбирлар белгиланди

Теги: Asian handball federation Uzbekistan handball federation International handball federation
Остались вопросы?

Заполните форму или свяжитесь с нами по телефону: +(99871) 252-56-48

Мы работаем: 
Понедельник-Пятница : с 09:00 до 18:00
Приходите по адресу: 
Город Ташкент, 100174, ул. Миробод, 35