Главная \ Новости \ Ўзбекистон гандбол федерацияси Ўзбекистон ёшлар ва қизлар миллий терма жамоалари ўртасида Алишер Навоий тавалулудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ўтказилган тадбирлари тўғрисида МАЪЛУМОТ.

Ўзбекистон гандбол федерацияси Ўзбекистон ёшлар ва қизлар миллий терма жамоалари ўртасида Алишер Навоий тавалулудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ўтказилган тадбирлари тўғрисида МАЪЛУМОТ.

← Предыдущая Следующая →
0
75
Ўзбекистон гандбол федерацияси Ўзбекистон ёшлар ва қизлар  миллий терма жамоалари ўртасида Алишер Навоий тавалулудининг  580 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ўтказилган тадбирлари тўғрисида МАЪЛУМОТ.

Жорий йилнинг 4 февраль куни Яккасарой тумани 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида, ҳамда Республика олимпия захиралари коллежининг кутубхона ва маърузалар залида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўқувчи-спортчилар ва талабалар учун тадбир ўтказилди. Тадбирда Яккасарой тумани 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабнинг директори, йўриқчи-услубчиси, тренерлари, ҳамда Республика олимпия захиралари коллежининг тренерлари ўқувчи-спортчилар ва коллежда таҳсил олаётган ўқувчи-талабалари иштирок этдилар.

Яккасарой тумани 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабнинг директори М.Туркменов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Мустақиллик туфайли ўтиб кетган аждодларимиз ёдга олинаётгани, уларни яратган бой маданий мероси чуқур ўрганилаётгани таъкидлади. Хусусан, бутун дунё тан олган, буюк аждодимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги бутун Республикамизда кенг нишонланаётганлиги, унинг серқирра ижодкор эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди, Ҳамда

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4865, 19.10.2020й) кўра,

2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилиши;

2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилиши;

 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилиши тўғрисида ўқувчи-спортчиларга маълумот берди.

Шундан сўнг коллежнинг гандбол бўлими тренери З.Азимов Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисида тадбир қатнашчиларига маълумот берди, унинг ёзган асарлари, девонлари ва энг машҳур яратган асари “Хамса” бешлиги ҳақида тадбир қатнашчиларига сўзлаб берди. Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа давлатларида аждодимиз бўлмиш Алишер Навоийга қўйилган ёдгорликлар фотосуръатларини намойиш этди. Презентация сўнгида Алишер Навоийнинг ғазалларидан бири қўйиб эшиттирилди.

 

Остались вопросы?

Заполните форму или свяжитесь с нами по телефону: +(99871) 252-56-48

Мы работаем: 
Понедельник-Пятница : с 09:00 до 18:00
Приходите по адресу: 
Город Ташкент, 100174, ул. Миробод, 35